Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир ҳайдовчи вафот этди

11:03 13 Июнь 2024 Жамият
466 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида «Malibu-2», «Lacetti» ва «Lada» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 13 июнь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида, 27 ёшли М.А. бошқарувида бўлган «Malibu-2», 32 ёшли А.З. бошқарувидаги «Lacetti» ҳамда 33 ёшли П.Л. бошқарувидаги бўлган «Lada» русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида «Malibu-2» автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер