Тошкентда 3 ойлик болани 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро мурожаат қилиб, пойтахтда истиқомат қилувчи 21 ёшли Н.Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини билдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, тезкор ходимлар прокуратура вакиллари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар.
Натижада, Н.Ф. ва у билан бирга яшовчи, 24 ёшли A.З. чақалоқ эвазига пул олаётганида ушланди.
Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг