Тошкентда аҳоли 3 кун метродан бепул фойдаланиши мумкин - Транспорт вазирлиги

17:38 30 Август 2020 Жамият
1554 0

"Тошкент метрополитени" УК ҳам байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин.  

"Азиз ватандош!
Бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда хукмрон бўлсин. Ватан истиқлол ва у берган имкониятлар ҳеч ҳам бизни тарк этмасин. Мустақиллик байрами муборак бўлсин", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер