Тошкентда 22 ёшли курьерни юк машинаси уриб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида HOWO русумли юк машинаси велосипедчини уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 15 февраль куни соат 18:00 ларда Чилонзор тумани ТХАЙ-Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳасида юз берган. HOWO русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 22 ёшли шахс бошқарувидаги велосипед билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ туфайли велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг