Тошкентда 2 ёшли бола уй ичида қулфланиб қолди
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги кўп квартирали уйнинг хонадонларидан бирида 2 ёшли бола уй ичида қулфланиб қолди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 2 июнь куни соат 18:31 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Яккасарой туманида 2 ёшли бола уйда ёлғиз қулфланиб қолгани, бу ҳам етмагандек, хонадон ошхонасидаги газ плитаси ҳам ёниқ қолгани бўйича хабар келиб тушган.
Зудлик билан хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида уй эшигини очиб, ичкарида қолган бола ота-онасига соғ-саломат топширилган.
«Ўз навбатида, барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраб қоламиз», дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг