Тошкентда 17 ёшли бола бедарак йўқолди
2004 йилда туғилган Мелиев Иброҳим Шавкат ўғли 17 апрель куни соат 18:00 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қўйлиқ 6 массиви, 4-уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Тошкент шаҳар ИИББ фуқаронинг қидирувида кўмак сўраган.
Белгилари: бўйи 155-160 см, сочлари қора, кўзлари қора, танаси ўртача, лаблари ўртача.
Кийимлари: қизил футболка, қора жинси шим.
Алоҳида белгилари: 2-гуруҳ ногирони, қўлтиқтаёқ билан ҳаракатланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг