Тошкентда 120 та маҳалла тубдан реконструкция қилинади

14:08 18 Январь 2022 Жамият
1024 0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Президентининг «2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, 2022-2026 йилларда «Обод маҳалла» дастури асосида Тошкент шаҳридаги 120 та маҳаллада инфратузилмани тубдан янгилаш кўзда тутилган. Қайд этилишича, аҳоли учун қўшимча қулайликлар ва замонавий шароитлар яратилади.

Ичимлик суви таъминоти, канализация ва йўл-транспорт инфратузилмасини молиялаштириш Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Йўлларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ижтимоий ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш учун ажратиладиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер