Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
2022 йил 31 январь куни “Hududgaz Poytaxt” GTF томонидан Д-720 мм. газ тармоғида таъмирлаш ишлар олиб борилади.
Шу муносабат билан 2022 йил 31 январь соат 9:00 дан 18:00 га қадар Зангиота тумани «Хонобод» ҳудудидаги «Қумариқ», «Жалойир», «Файзли», «Қорасув», «Тараққиёт», «Хонобод тепа», «Хонобод», «Истиқлол», «Нурафшон», «Номданак» МФЙларидаги жами 6354 та аҳоли хонадонида ҳамда 125 та улгуржи истеъмолчи ва 15 та ижтимоий соҳа объектида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг