Тошкент вилоятида кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Янгийўл туманида шикастланган кўприк юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 март куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган Д 022 «Нурафшон ш. — Оққўрғон ш. — Янгийўл ш.» автомобиль йўлининг 58 километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми шикастланган.
«Ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларини хавфсиз ҳаракатланиш чоралари кўрилди«, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳодиса содир бўлган вақтда кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг