Тошкент вилоятида “Ёшлар ва спортчилар боғи”га кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди

08:59 13 Ноябрь 2023 Жамият
162 0

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратилган тегишли ер майдонидаги “Ёшлар ва спортчилар боғи”га кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев бошчилигидаги Паралимпия қўмитаси спортчилари ва ходимлари юзлаб янги ниҳолларни ерга қададилар.

Қайд этиш лозимки, бугун Бўстонлиқ туманида яратилган  “Ёшлар ва спортчилар боғи” ҳудудига 2,5 мингта кўчат экилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер