Тошкент вилоятида «Ёшлар-келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди

13:17 12 Апрель 2021 Жамият
1591 0

Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд қилинишича, Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Бекобод филиали, «P.A.» ва «U.X.» МЧЖ мансабдор шахслари «Ёшлар-келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер