Тошкент вилоятида яширин дори омбори фош этилди
Фото: ДХХ
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яширин дори омбори фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс ўз яшаш хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланган.
Омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3356 қутида бўлган 76318 дона “Frotu”, “Budenofalk”, “Gaviscon”, “Baraclude” ва бошқа номдаги дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг