Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади
Тошкент вилоятининг эко ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Паркент туманида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир Туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади — сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.
Фестивалда Республиканинг 12 та вилоятидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади. Ҳар бир ҳудуд ўз эко, агро, гастротуризм салоҳиятини намойиш этади.
Тадбирда хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, бизнес лойиҳалар, экотуризм ва узумчилик соҳасида эришилган натижалар тақдимоти ўтказилади.
Тадбирнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.Шу муносабат билан, жорий йилнинг 15-16-центабр кунлари бўлиб ўтадиган “Узум сайли” халқаро фестивалига туристик ташкилотлар, меҳмонлар, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли таклиф этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг