Тошкент вилоятида қарзи эвазига фуқарога қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди

13:01 27 Февраль 2022 Жамият
1113 0

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Р.дан олган қарзи эвазига қалбаки 3 200 АҚШ долларини берганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер