Тошкент вилоятида ўрнатилган кузатув камералари туфайли йўл-транспорт ҳодисалари камайди

08:08 12 Октябр 2021 Жамият
1205 0

Тошкент вилоятида ўрнатилган кузатув камералари ва радарлари сабабли тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари камайди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 9 ой мобайнида Ўзбекистонда жами 6551 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Уларнинг деярли 40 фоизи тезликни меъёридан ошириш оқибатида юзага келган. Шунингдек, бошқарма Тошкент вилоятида тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сони камайиши кузатилаётганини қайд этган. Бундан ташқари, вилоят ҳудуди бўйлаб фаолият юритаётган кўчма ва ўрнатилган тезлик радарлари сони 40 тага яқин экани маълум қилинган.

Таъкидланишича, кўрилган чоралар натижасида тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари аввалги йилларга нисбатан 70 фоиздан 49 фоизга камайишига эришилган. Вилоят ҳудудида ўтган 9 ой давомида жами 856 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларнинг 49 фоизи тезликни меъёридан ошириш ва катта тезлик билан боғлиқ ҳолатларда содир бўлган. Шунингдек, вилоят йўллари ва йўл-патруль хизмати постларида ўрнатилган камералар орқали 34 транспорт воситаларни олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар фош этилган. 7 та ҳолатда эса пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчилар аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер