Тошкент вилоятида ноқонуний равишда элликта телевизор олиб кетилаётган юк машинаси тўхтатилди
«Чинор» ўтказиш пунктида тегишли ҳужжатларсиз олиб чиқилаётган техникалар аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятининг Охангарон туманида йўл-патруль хизмати ходимлари «Kia-Bongo» русумли юк машинасини тўхтатган. Юк машинасини тинтув қилиш чоғида тегишли ҳужжатларсиз 57 та «QLED-TV» ва 100 дан ортиқ «Smart-Box»лар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган техникалар Тошкент вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимларига топширилди.
Иккинчи ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Бектемир туманидаги «Шарқ» ЙПХ постида хизмат қилаётган ходим «Isuzu» русумли юк автомашинасини кўрикдан ўтказиш учун пойтахтга кириб келаётганда тўхтатди.
Текширув давомида автомашинадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 98 қути маиший техника воситалари топилди. Ҳайдовчи ва у томонидан олиб кетилаётган товарлар кейинги чора-тадбирларни кўриш учун Бектемир тумани солиқ бошқармасига етказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг