Тошкент вилоятида «мигалка» ўрнатилган автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилди

17:00 03 Январь 2024 Жамият
704 0

Ижтимоий тармоқда «Cobalt» русумли, 10H 315 BB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган махсус қурилма (мигалка) ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу «Cobalt» русумли, 10H 315 BB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси ушланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер