Тошкент вилоятида йўл қурилишидаги талон-торожлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.S.” МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар буюртмачи билан тузилган шартномага асосан 3 та МФЙ ҳудудидаги кўчаларини жорий таъмирлашда шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида МЧЖга ўтказиб берилган 373,5 млн сўмни қурилиш ишларини бошламасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг