Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган фуқаро тақдирланди

13:40 21 Июнь 2025 Жамият
353 0

Фото: ФВВ

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро ҳожатхонага тушиб кетган қўшни болани қутқариб олди.Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 июнь куни соат 14:10 да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Бунёдкор маҳалласи Иззат кўчасидаги хонадонлардан бирида яшовчи аёл ҳовлисидаги ҳожатхонага фарзанди тушиб кетганини кўриб, баланд овозда ёрдам сўраган.

Аёлнинг чақириғини эшитган қўшни йигит воқеа жойига етиб бориб, болани чиқариб олган.

Қаҳрамонликдан хабар топган Тошкент вилояти ФВБ раҳбарияти инсон ҳаётини сақлаб қолган фуқарога самимий миннатдорлик билдирилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширган.

«Ҳурматли ота-оналар фарзандингизни назоратсиз қолдирманг!» деб ёзади ФВВ ахборот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер