Тошкент вилоятида Gentra тўлиқ ёниб кетди
Фото: Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХБ
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra русумли автомобиль тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 27 май куни соат таҳминан 13:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудида 2002 йилда туғилган бошқарувидаги Gentra русумли транспорт воситасида содир бўлган қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.
Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчилар автомобилдан тушиб қолган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг