Тошкент вилоятида фуқаро ноқонуний ҳолда шер боласи сақлаётганлиги маълум бўлди
Тошкент тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига Тошкент туман ИИБ ходими томонидан шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида Африка шерининг боласини ҳеч бир хавфсизлик қоидаларига амал қилмай боқиши ушбу йиртқич жонивор билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиши бўйича мурожаат қилинади.
Маълум бўлишича, пойтахтда доимий рўйхатда турган, 2004 йилда туғилган фуқаро Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлди. Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирди.
Тошкент тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилди ва вақтинча сақлаш учун шер боласи «STEPPE TURTLES» ф/х питомнигига суд қарори қабул қилингунига қадар топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг