Тошкент вилоятида фуқаро машинасидан резина таёқ, «бита» ва «кастет» топилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тўхтатилган «Lasetti» автомобилидан турли инсонга жароҳат етказиши мумкин бўлган буюмлар топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида ташкил этилган мобил постда ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган «Lasetti» автомашинаси текширувдан ўтказилган.
Текширувлар натижасида машина юкхонасидан «резина таёқ», «бита» ва «кастет» каби инсонга жароҳат етказиши мумкин бўлган воситалар аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Машина бошқарувида бўлган фуқаро ва буюмлар қонуний чора кўриш учун туман ИИБга топширилган.
Аввалроқ «Қорадори» тадбирларида 77 та қурол мусодара қилингани тўғрисида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг