Тошкент вилоятида фуқаро 5 метрлик чуқурликка тушиб кетди

08:23 22 Ноябрь 2024 Жамият
276 0

Фото: ФВВ

Тошкент вилоятида фуқаро ҳожатхона учун қазилган 5 метрлик чуқурликка тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса вилоятнинг Бўстонлиқ тумани «Якка тут» маҳалласидаги уйларнинг бирида содир бўлган. Бу тўғрисидаги хабар 21 ноябрь куни соат 14:31 да ФВБга келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган.

Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида шифокорлар назорати остида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер