Тошкент вилоятида фуқарога тўрт минг доллар эвазига айблов ҳукмини қайтариб олишни ваъда қилган фирибган ушланди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида тадбиркорнинг 4 минг долларини ўзлаштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс тадбиркорга енгилроқ жазо тайинлашда ёрдам беришини ва ахлоқ тузатиш ишларидан озод этишини айтган.
Эркак, шунингдек, айблов ҳукмини бутунлай олиб ташлашга ёрдам беришини айтиб, бунинг учун 4 минг доллар талаб қилди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари фуқарони алдов йўли билан пул олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси нинг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг