Тошкент вилоятида «дарахткуш»лар табиатга 412 млн сўмдан ортиқ зарар етказди
Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси
Тошкент вилояти Янгийўл туманида шумтол дарахтини кесганлар табиатга 412 миллион сўмдан ортиқ зарар етказди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл туманида ўтказилган навбатдаги экологик назорат тадбирида «Маданият» МФЙ ҳудудида 4 туп шумтол (ясин) дарахти кесиб ташлангани аниқланган. Суриштирувлар натижасида бу ишни Паркент туманида туғилган, 41 ёшли Ў.Б. ҳамда 58 ёшли У.А. томонидан содир этгани аниқланган.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу орқали табиатга 412 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида фуқаро бир туп чинор дарахтини кесиб, табиатга 115 млн сўм зарар етказгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг