Тошкент вилоятида «дарахткуш» фуқаро табиатга 247 млн сўм зарар етказди

11:21 21 Ноябрь 2024 Жамият
240 0

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Тошкент вилоятида 4 туп ёнғоқ дарахтини кесган шахс табиатга 247 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Чирчиқ шаҳри ҳудудларида экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида шаҳарнинг «Ифтихор» МФЙ, Янги Ўзбекистон массиви кириш қисми ҳудудида жойлашган «Д.С.» МЧЖ масъул ходими савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун мўлжалланган ер майдонидаги 4 туп ёнғоқ дарахтини рухсатномасиз кесгани аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳуқуқбузар фуқаро табиатга 247 млн 500 минг сўм миқдорида зарар этказган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер