Тошкент вилоятида 454 та корхонанинг ҳисоб рақамига 671 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғи қайтарилди
Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан норасмий ходимларни ва ҳақиқатда тўланаётган иш ҳаққи жамғармасини легаллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланганди.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу режага мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилоятида 73 000 тага яқин норасмий ишлаётган ходимларни аниқлаш ва яширин иш ўринларини легаллаштириш белгиланган эди.
Натижада бюджетга 66,1 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча тушум манбаси яратилиб фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилган.
Вилоят давлат солиқ бошқармасига 2021 йил мобайнида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 1 619 та корхонадан 1 527,1 миллиард сўмлик (шундан 2021 йил давомида 162 та экспортёрдан 437,5 млрд. сўмлик) аризалар келиб тушган. Шундан, 454 та корхонанинг ҳисоб рақамига 671,0 миллиард сўм (шундан 2021 йил давомида 110 таси 210,7 млрд. сўм экспортёр) маблағлар қайтариб берилган.
1475 нафар ҚҚС солиқ тўловчиларига бевосита ёрдам бериб, уларнинг ҳисоботларини тўғрилашга кўмак берилиши натижасида қўшимча солиқ базаси яратилиб, солиқ тўловчилар томонидан бюджетга 330 миллион сўмдан ортиқ солиқ тўловлари тўлаб берилган.
2021 йилда вилоят бўйича 3180 та бўш турган объектлар аниқланган. Уларга нисбатан 139,5 миллиард сўмлик таъсирчан солиқ механизмлари қўлланилган. 1557 та объектнинг фаолияти тикланиши натижасида 4382 нафар янги иш ўринлари яратилган. Натижада бюджетга қўшимча равишда 53,2 миллиард сўмлик маблағ келиб тушган.
Вилоятда 22 минг 593 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд. Эътиборлиси, уларнинг барчасида «Онлайн» назорат касса машиналари ўрнатилган. Бу ўз-ўзидан ушбу корхоналарнинг шаффоф ва очиқ фаолият кўрсатаётганини англатади. Аҳоли билан нақд пулда ҳисоб китоб қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг барчасида онлайн назорат касса машиналари ўрнатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг