Тошкент вилоятида 1,5 мингга яқин ноқонуний дори воситалари савдосининг олди олинди
Тошкент вилоятида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахснинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Н.У. фуқаролар Б.С. ва М.А.га 1 455 қути хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини 133 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғона шаҳридаги автотураргоҳдаги автотураргоҳда тўхтаб турган микроавтобус ёниб кетгани тўғрисида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг