Тошкент туманидаги 43 мингга яқин хонадон газдан узилади
Тошкент туманидаги 43 мингга яқин хонадон ва бир қатор ташкилотларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкенттумангаз» маълум қилди.
Билдирилишича, 1 ноябрь, жума куни туманда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш мақсадида газ тармоқларидаги ёзги диафрагмаларни қишки диафрагмаларга алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабдан ҳудуддаги 42 948 та хонадон, 610 та улгуржи ташкилот ва 41 та ижтимоий соҳа объектларида 1 ноябрь куни соат 8:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхталиши белгиланган.
Айтиш жоиз, «Тошкенттумангаз» дастлаб эълон қилган хабарида ишлар 30 октябрь куни амалга оширилишини ёзганди. Мазкур хабарда газ таъминоти 80:00 дан ишлар якунлангунига (номаълум муддат) қадар давом этиши қайд этилган эди.
Иқтисодчи, блогер Отабек Бакиров мазкур хабар юзасидан расмийларга мурожаат қилган. У таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ҳарорат деярли нолга яқинлашадиган кунлар танланганининг сабабини сўраган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг