«Тошкент — Термиз» йўлида юк автомобили ағдарилиб кетди
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 10:30 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 «Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг 828-километрида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган К.Б. «Мазь-516» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Автомобилни йўлдан олиш чоралари кўрилиб, мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг