Тошкент соврин жамғармаси 5,4 млрд. сўм бўлган Интеллектуал олимпиадага мезбонлик қилмоқда

14:42 20 Декабрь 2023 Иқтисодиёт
360 0

Фото: “Заковат” Интеллектуал клуби

“Заковат” Интеллектуал олимпиадаси олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида, икки босқичда, ҳудудий саралаш ва республика босқичида ўтказилмоқда. Мусобақанинг ҳудудий босқичида республикамиздаги 135 та ОТМ жамоалари ҳамда 1080 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди. Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 17 декабрь куни старт олди ва 20 декабрга қадар давом этади. Бу ҳақда “Заковат” Интеллектуал клуби ахборот хизмати хабар берди.

Республика босқичида ОТМлар жамоалари 6 та йўналишда — “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб боради. Ҳар бир олий таълим муассасасидан интеллектуал олимпиадада 11 нафар талаба иштирок этишмоқда.

Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 млрд. 400 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 4,5 млрд. сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасасига (айнан таълим муассасасининг ўзига) топширилади (1-ўрин – 2 млрд. сўм; 2-ўрин – 1,5 млрд. сўм; 3-ўрин — 1 млрд. сўм). 900 млн. сўм эса ғолиб жамоалар аъзолари ўртасида тақсимланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер