Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январь куни ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманида 14:00 дан 18:00 гача:
— Шўртепа, Моҳларойим, Бинокор, Жасорат, Узумзор, Ш.Бурхонов тор, Ш.Бурхонов берк, Ойишахоним, Турон, Гулнор ва Сарбаланд кўчаларидаги 578 та ерли хонадон
— Улгуржи истеъмолчилар — 13 та.
Янгиҳаёт туманида 14:00 дан 17:00 гача:
— “Янги турмуш” маҳалласи;
— “Green house”ТЖМ да 10 та кўп қаватли уй;
— Улгуржи истеъмолчилар — 1 та.
Сергели туманида 14:00 дан 16:00 гача:
— “Мададкор” маҳалласи;
— “Зийнат” маҳалласи;
— Улгуржи истеъмолчилар — 7 та.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг