Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин

07:30 07 Март 2022 Жамият
1261 0

Фото: president.uz

Жорий йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Меҳмон Ж.Ортиқўжаевга қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу, шубҳасиз, давлатларимиз раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади. Шунингдек, март ойининг охирида бўлиб ўтадиган II-стратегик ҳамкорлик бўйича саммит доирасида Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдоған Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилди.

Суҳбат давомида, тарафлар Турк мактабини кенгайтириш учун ер майдонини ажратиш ва Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига беришни ҳамда Тошкентда қурилиш билан шуғулланаётган турк компанияларининг масалаларини муҳокама этдилар.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирди. Олган Бекар ҳам, ўз навбатида, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солишни ваъда берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер