Тошкент шаҳридаги 4 та АГТКШ томонидан 7,1 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

20:40 01 Апрель 2023 Жамият
786 0

Жорий йилнинг 13-29 март кунлари «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида тадбиркорлик субъектларига қарашли 4 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) томонидани табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур нақонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 7,1 млрд сўмни ташкил этган. Жумладан:

— Юнусобод туманида жойлашган АГТКШ томонидан 2,372 млрд сўмлик;

— Сергели туманида жойлашган АГТКШда 1,728 млрд сўмлик;

— Мирзо Улуғбек туманида жойлашган АГТКШда 1,607 млрд сўмлик;

— Учтепа туманида жойлашган АГТКШда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1,392 млрд сўмни ташкил этган.

Ушбу ноқонуний ҳолатларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер