Тошкент шаҳрида вакцина олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати Тошкент шаҳар бошқармасининг маълум қилишича, AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш 2 турда ўтказилади ва унинг оралиқ вақти 21 кунни ташкил этади. Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмлаш эса 3 турда ўтказилади ва уларнинг оралиқ вақти 28 кундан иборат.
Вакцина қабул қилиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Эмлаш жараёнлари учун республика бўйича 3138 та, Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникалар қошида эса 210 та эмлаш пунктлари ташкил этилган. Эмлаш жараёнига юртимиз бўйлаб 868 та, пойтахтимизда эса 191 та ҳаракатдаги бригада жалб қилинган.
Эмлаш жараёни бўйича саволларга жойлардаги пунктларда жавоб олишингиз мумкин.
Ҳаволага ўтиш орқали Тошкент шаҳридаги эмлаш пунктлари манзили ва телефон рақамлари билан танишиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг