Тошкент шаҳрида турли қувватдаги эскирган электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктлари таъмирланмоқда

11:37 03 Январь 2024 Жамият
482 0

Жойларда электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларининг созлигини таъминлаш орқали истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мумкин. Шунингдек, бу орқали турли қувватдаги электр қурилмаларида бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишини олди олинади.

Шу мақсадда, Юнусобод туман, Учқаҳрамон маҳалласи ҳудудидаги электр қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қайд этиш керакки, ушбу маҳаллани электр энергияси билан таъминловчи мавжуд электр қурилмаларига қарийб йигирма йил бўлган.

Мазкур трансформаторларнинг нисбатан эскиргани — қиш ва ёз мавсумида зўриқиб ишлаши натижасида авария ҳолатлари ҳам тез-тез учраб турибди. Натижада, электр узатиш тармоқларининг ишдан чиқиши кўплаб истеъмолчиларнинг маълум муддат электр таъминотисиз қолишига сабаб бўлган.

Президентимизнинг 2023-йил 11 мартда “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ маҳаллада аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, мазкур маҳалла ҳудудидаги 6 та кўп қаватли уйдаги 400 та хонадонга электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер