Тошкент шаҳрида кўчалар четидаги тўхташ жойлари пуллик бўлиши мумкин
Тошкентда шаҳар марказида йўл бўйидаги автоматлаштирилган пуллик автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича тажриба ўтказилади.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 10 та кўчада, келгусида эса талабдан келиб чиққан ҳолда бошқаларида автоматлаштирилган йўл четидаги пуллик автотураргоҳлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, йирик бозорлар ва савдо марказлари жойлашган кўчаларда йўл четида пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг