Тошкент шаҳрида йирик ёнғин содир бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қуруқ ўт ва эски автомобиль шиналари ёниб кетди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 июль куни соат 14:17 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасидаги очиқ майдонда қуруқ ўт ва эски автомобиль шиналари ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:25 да етиб бориб, 14:52 да ёнғинни қуршаб олган ва 15:06 да тўлиқ ўчирган.
«Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ», деб ёзади ФВБ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг