Тошкент шаҳрида Германиянинг KfW бюроси очилади

09:02 09 Октябр 2020 Иқтисодиёт
974 0

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси ҳукумати ўртасида Тошкент шаҳрида Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги битим жорий йил 2 октябрдан кучга кирди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳужжат 2019 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Халқаро шартнома Германия ҳукумати ва KfW билан биргаликда амалга ошириладиган молиявий ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш ҳамда татбиқ қилишда маҳаллий бюро орқали кўмаклашиш ҳамда уни мувофиқлаштириш мақсадида тузилган.

Мазкур Битимни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул орган этиб белгиланган.

Халқаро шартноманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки 8 ойи якунлари бўйича Германия Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо шериклари орасида еттинчи ўринни эгаллаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер