Тошкент шаҳрида фуқароларга коттедж қуриб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

14:42 06 Февраль 2024 Жамият
291 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ф.М. ва бошқалар “Ar.” ҳамда “V.C.” МЧЖни ташкил қилиб, 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, Сергели, Юнусобод, Яшнобод ва Олмазор туманларида ер майдонларини гўёки ушбу МЧЖларга тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонларига 1,2 ва 2 сотихли коттедж қуриб бериши ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, уларнинг ҳар биридан бошланғич тўлов сифатида 125 млн сўмдан жами 500 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари, шунингдек фуқаро Ф.М. ушбу пулларни ўзи ва бошқаларнинг номидан хорижий валюта биржаси билан шуғулланувчи компаниянинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер