Тошкент шаҳрида фуқаро Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан айбланяпти
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Тошкент шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ҳолат аниқланди.
Маълум бўлишича, тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. ҳужжатлари бўлмаган электрон тамаки маҳсулотларини сотган вақтида қўлга олинган.
У фуқаро С.Х.га жами 300 қути электрон тамаки маҳсулотларини 51 миллион сўмга сотган. Тезкор тадбир давомида ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддасига (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг