Тошкент шаҳрида экологик рейд бошланди

10:50 09 Август 2022 Жамият
1145 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Жорий йилнинг 9 август куни эрта тонгдан Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилди.

Экология, Миллий гвардия, Ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул инспекторларига ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилди.

Экологик рейдлар жараёнида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида ишлар олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилиб, экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Айни пайтда пойтахтда назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер