Тошкент шаҳри биринчи, Сурхондарё эса охирги ўринда — қайси вилоятлар қанча озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаргани айтилди
2024 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати ҳажми 103,7 триллион сўмни ташкил этди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги.
Маълумотларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати ҳажмининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, ҳудудда 2024 йил давомида 18,8 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ундан кейини ўринларда 15,9 триллион сўмлик саноати ҳажми билан Тошкент вилояти иккинчи, 13,6 триллион сўмлик кўрсаткич билан Самарқанд вилояти кучли учликдан ўрин олди.
Республика бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноат ҳажмининг энг кам кўрсаткичлари Сурхондарё (2,2 триллион сўм) Жиззах (2,6 триллион сўм) ҳамда Сирдарё (3,7 триллион сўм) вилоятларида қайд этилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси 4,6 триллион сўм, Андижон вилояти 5,1 триллион сўм, Бухоро вилояти 8,1 триллион сўм, Навоий вилояти 4,6 триллион сўм, Наманган вилояти 5 триллион сўм, Фарғона вилояти 6,8 триллион сўм ҳамда Хоразм вилояти 5,5 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарган.
Таъкидлаш жоизки, 2024 йил давомидаги бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг