Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳайдовчиларга автомобиль бошқариш давомида об-ҳаво шароитини инобатга олишни сўраб, мурожаат йўллади.
Унда айтилишича, кучли ёмғир ёғиши оқибатида йўлларда намгарчилик ортади, натижада автомобилнинг тўхташи қийинлашиб, йўл-транспорт ҳодисаларига учраш эҳтимоли ошади.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, ёмғир ёғаётганда йўлдаги шароит сезиларли даражада ёмонлашади. Об-ҳаво ўзгарганда кўникиб қолган тезлигингизни пасайтиринг», — дейилади бошқарма мурожаатида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг