Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

09:13 17 Апрель 2026 Жамият
106 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Мўминов Обиджон Одилович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Обиджон Мўминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса Россия президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратура) тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер