Тошкент, Наманган ва Навоийда ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатлари аниқланди

17:28 03 Март 2025 Жамият
279 0

Тошкент шаҳри, Наманган ва Навоий вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош қилинди.

Жумладан, Янгиҳаёт туманида ўтказилган тадбирда фуқаро Х.А. ноқонуний равишда фуқаро М.Х.га 5 минг АҚШ долларини 64,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Наманган вилоятининг Косонсой туманида фуқаро М.С. 4,3 минг АҚШ долларини 55,8 миллион сўмга сотганлиги аниқланди.

Шунингдек, Уйчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 4 000 АҚШ долларини 51,7 миллион сўмга, Навоий вилоятида эса фуқаро Ж.У. 4 минг АҚШ долларини 52,4 миллион сўмга ноқонуний равишда айирбошлаган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер