Тошкент метросида ёнғин чиққани тўғрисида тарқалган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 28 ноябрь санасида “Космонавтлар” метро бекати яқинида жойлашган Тошкент электр тармоқларига тегишли электр кабелларда қисқа туташув ҳолати юзага келган ва бу ҳолат масъуллар томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида бартараф этилган.
Шунингдек, юзага келган ушбу ҳолат метрополитен фаолиятига таъсир қилгани йўқ. Метрополитеннинг “Космонавтлар” бекатида барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг