Тошкент метросида поездлар тўқнашиб кетди
Фото: ФВВ
Жорий йилнинг 18 март куни тахминан соат 20:10ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Олмозор» ер ости метро бекатидан «Сирғали» метро йўналишининг «Чоштепа» ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат йўналиш таркиб(состав)нинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолиши натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиб(состав)и тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган.
Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.
Шунингдек, «Сирғали» метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркиб(состав)ларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилди. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ ҳамда Метрополитен ходимлари томонидан вагон ичидаги йўловчи фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилиндилар.
Бундан ташқари воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти, ёнғин-қутқарув хизмати, туман ИИБ, Прокуратура ҳамда Миллий гвардия ходимлари чиқишган.
Ҳозирда вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, биринчи таркиб машинисти «Олмазор» бекатидан чиқаётиб, темир йўл линиясида бегона жисмга кўзи тушган, шу боис таркибни тўхтатган. Компания хабарида ҳам йўловчилар ва машинистлар орасида жабрланганлар йўқлиги, тўқнашув натижасида ёнғин чиқмагани маълум қилинган.
Ҳуқуқ органлари терговга қадар суриштирув ўтказмоқда.
«Сирғали» метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилгани боис қолган таркибларнинг ҳаракати қўшимча йўналиш бўйича давом эттирилган. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг