“Тошкент кузи“ старт олди(фоторепортаж)

14:25 16 Октябр 2019 Жамият
1763 0

Яқинда Тошкент шаҳрида анъанавий “Тошкент кузи” шахмат турнири старт олди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон шахмат федерацияси, Халқаро шахмат академияси ва “Марказий шахмат клуби” ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Бу галги “ақл баҳслари“га мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 200 га яқин иштирокчи ташриф буюрди. Турнир 9 кун давом этади ва 9 турдан иборат.

Якунда мусобақа ғолиблари рейтинг очколари билан биргаликда пул мукофотларига ҳам эга бўладилар.

Иштирокчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинишган. “Б” гуруҳида 2006 йилда туғилган ёки 2006 йилдан кичик иштирокчилар беллашса, “А” гуруҳида эса рейтинг балларини олиш имконияти мавжуд бўлиб, унда ёш чегараси белгиланмаган.

“А” гуруҳидагилар учун ҳар бир партия якунигача 90 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юришга 30 сония қўшилади. “Б” гуруҳида эса партия сўнгигача 90 дақиқа берилади, аммо ҳар бир юриш учун алоҳида вақт қўшилмайди.

Ғолиблар 23 октябрь куни Халқаро шахмат академияси биносида тақдирланадилар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер