Тошкент халқаро марафони ўтказилади
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ масофаларга югуриш йўналишида иштирок этадиган асосий вакиллари 12 март куни ўтадиган Тошкент халқаро марафонига қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Шоҳруҳ Давлатов Кенияда шуғулланаётган бўлса, Екатерина Тунгускова Фарғонада машғулот ўтказяпти. Марина Хмелевская эса Тошкентдаги йиғинни якунлаб, Иссиқ-Кўлга йўл олди ва тайёргарликнинг қолган қисмини Қирғизистонда ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг